Android операцион тизимида ишловчи мобил қурилмалар яқин орадаги уяли алоқа миноралари ҳақидаги маълумотларни тўплайди ва Google’га юборади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бундай маълумотларни тўплаш ҳатто чиқариб олинган SIM-картали ва геолокацияси ўчириб қўйилган қурилмаларда ҳам олиб борилади.
Google Cell ID — уяли алоқа миноралари идентификаторлари тўғрисида маълумот тўпланиши ва бу 2017 йилдан бошланганини тасдиқлади. Компания мазкур манбалар матнли хабарлар етказиш сифатини яхшилаш учунгина тўпланиши ва келгусида сақланмаслиги, бундан ноябрь охирига қадар воз кечилишини билдирди.
Маълумот учун, Cell ID маълумотлари фойдаланувчилар манзилини аниқлаш ва уларнинг ҳаракатланиш йўналишини кузатиб бориш имконини беради.
Изоҳ (0)