Сентябрь бошида Meizu компанияси mblu Zero деб номланувчи смартфон тизерини эълон қилган эди. Тасвирда ромсиз дисплейнинг бир қисмини кўриш мумкин. Аммо ҳозирча ушбу смартфон ҳақида янги маълумот йўқ эди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Тахминларга кўра, Meizu замонавий ромсиз қурилмаларга ўхшаш яна бир смартфонни ишлаб чиқмоқда, mblu Zero эса компаниянинг 2018 йилдаги флагмани бўлади.
Интернетда пайдо бўлган суратларда смартфон металл корпусли эканлигини кўриш мумкин. Унда mTouch фирма тугмасидан воз кечилади, бармоқ изи сканерини эса орқа панелга кўчиришади. Аммо унда ром каттароқ бўлади, айниқса пастки қисмида.
Шунингдек, орқа камеранинг қўш модулли эканлигини пайқаш мумкин.
«Ромсиз» смартфон ҳақидаги бошқа тафсилотлар ҳалигача маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)