Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтирган стулни йиқитиб юборди. Бунга ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари эътибор қаратди, деб хабар беради «РИА Новости».
Путин ва Эрдўғон Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан бирга 22 ноябрь куни Сочида бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар якунларига кўра матбуот учун брифинг берди. Россия етакчиси ўрнидан қўзғалиб, Эрдўғон билан қўл сиқишди ва унинг стулини четга суриб қўйди, аммо стул ағанаб кетди.
Туркия телевидениеси орқали намойиш этилган трансляциядан маълум бўлишича, стул олдига бир киши шу заҳотиёқ югуриб келиб, уни кўтариб қўйган.
Изоҳ (0)