Россиянинг Ёқутистон Республикасидаги Русское Устье қишлоғида мактаб ўқувчилари 21 ноябрь куни қор бўрони ва изғирин шамол остида мактабдан уйга қайтишга мажбур бўлди. Ҳолат акс этган видеони TJournal тақдим этди.
Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, шамол куннинг иккинчи ярмида, ўқувчиларнинг машғулотлари тугаши арафасида кўтарилган. Шамолнинг тезлиги сониясига 30 метрга етган. 22 ноябрь куни Русское Устьедаги мактаб ва боғча вақтинча ёпилган.
21 ноябрда қишлоқда ҳаво ҳарорати 15 даража совуқни ташкил қилган. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, изғирин шамол 25 ноябрда пасаяди.
Одатда Ёқутистондаги мактаблар ҳаво ҳарорати 40—50 даража совуқни ташкил қилганда ёпилади.
Изоҳ (0)