Украинанинг Харьков шаҳридаги Октябрь тумани суди 51 ёшли эркакни овчарка зотли итни буюртма асосида ўлдиргани учун 3 йил ва 4 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Харьковнинг 40 ёшли фуқароси маҳаллий алкашни ўз итини ўлдириш учун ёллайди ва қўлига болғани тутқазади. Бунинг эвазига мукофот сифатида бир шиша ароқ ваъда қилади. У дарров ишга киришади ва овчаркани бўйинбоғидан тутиб, бошига болға билан уради.
Жониворнинг овозини эшитган қўшни аёл ҳайвонлар ҳимоячилари ва полицияни чақиради. Бироқ итни қутқаришнинг имкони бўлмади.
Суд ҳуқуқбузарни жониворлар билан шафқатсиз муносабатда айблаб, унга 3 йил ва 4 ой қамоқ жазоси тайинлади. Ўз итини ўлдиришни буюрган шахс эса жиноятга ундаш ва шерикликда айбланиб, 3 ойга қамалди. У бунга нима сабаб бўлганига тайинли изоҳ беролмади.
Изоҳ (0)