22 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг қасамёд қилиш, уларга хизмат уйлари калитларини ва шахсий автомашиналарини тантанали топшириш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирда вилоят ҳудудида хизмат олиб бораётган 615 нафар профилактика инспекторларининг 160 нафари тантанали қасамёд қилиб, уларга хизмат уйларининг калитлари ва шахсий автомашиналари топширилди.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими 6-сонли ички ишлар бўлинмасининг очилиш тадбирида ҳам мартабали меҳмонлар иштирок этди.
Изоҳ (0)