Археологлар Исроил ҳудудида қадимий грузин черкови харобаларини топди. «РИА Новости»га кўра, улар топилма бир ярим минг йиллик ўтмишга эга деб ҳисобламоқда.
Византия даврида гуллаб-яшнаган Ашдод-Ям шаҳри харобаларини ўрганиш чоғида олимлар бағишлов шаклидаги ёзувга дуч келди. Юнон тилида ёзилган хатда қадимги грузин йил ҳисоби услуби ишлатилган. Бу тадқиқотчиларга нафақат топилманинг ёшини аниқлаш, балки у Исроилнинг қайси қадимги жамоасига тегишлилигини билиш имкониятини берди.
Қуддус яҳудий университети доктори Лея Ди Сегни ибодатхона милодий 539 йилда қурилган деб тахмин қилмоқда.
«Бу Исроилда грузин тақвининг ишлатилиши билан боғлиқ энг қадимий намунадир», — деди олима.
Изоҳ (0)