Хитойлик робот Сяо И давлат имтиҳонини топшириб, шифокорлик амалиёти учун лицензия олган биринчи робот бўлди, деб ёзади «Snob.ru» Хитой Марказий телевидениесига таяниб.
Робот 10 соат ажратиладиган топшириқни бир соатдаёқ бажариб бўлди. У максимал 600 баллдан 456 балл тўплади.
Ишлаб чиқувчилар Сяо Ини бир йил давомида имтиҳонга тайёрлаб, унинг хотирасига тиббиёт дарсликларидаги маълумотларни киритди. Тестдан у ўн нафар имтиҳон олувчининг назорати остида ўтди ва жавобларни интернетдан кўра олмади: Сяо Ини атайлаб интернетдан узиб қўйишди.
Изоҳ (0)