Австралиянинг Сидней шаҳридаги Таронга ҳайвонот боғида 31 октябрь куни жуда камёб қора каркидон туғилди. У 21 ноябрь куни биринчи марта ташриф буюрувчиларга намойиш этилди. Ёш каркидон Бахита лақабли онаси билан ҳайвонот боғидаги инда яшамоқда. У балчиқда ўйнашни ва ёмғир остида югуришни яхши кўради, деб ёзмоқда Meduza.
https://www.facebook.com/TarongaWesternPlainsZoo/videos/1609171915793350/
Ҳайвонот боғи ходимларининг сўзларига кўра, янги туғилган каркидон эркак жинсига мансуб бўлиб, жорий йилда ҳайвонот боғида туғилган иккинчи қора каркидон бўлди.
Ҳайвонот боғи йўқолиб кетиш хавфи остида турган қора каркидонларни сақлаб қолишга йўналтирилган дастурда иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)