«Ўзбек эстрадасининг примадоннаси», Ўзбекистон халқ артисти, хонанда, шоира-муаллиф, продюсер... Буларнинг бари – бир инсонда жам! Юлдуз Усмонова дунё бўйича миллионларнинг севимли хонандаси. Унинг сеҳрли овози ҳам кулдиради, ҳам йиғлатади, фикрлашга, ҳамдардликка чорлайди. Яқинда хонанда «Сочная долина» СБнинг бренд элчиси сифатида янгича ролда ўзини синаб кўрди, мазкур бренднинг реклама ролигида суратга тушди. Ҳақиқатдан ҳам, хонанда шарбат ичишни ёқтирадими, қандай таомни у моҳирлик билан таёрлайди ва у нима учун айнан «Сочная долина»ни танлади, буларнинг барчаси бизнинг эксклюзив интервьюмизда.
Сизнинг «Сочная долина» савдо белгиси билан ҳамкорлигингиз нимадан бошланди?
Жуда узоқ вақт мени реклама кампаниясида иштирок этишга кўндиришдан бошланди (кулиб). Бренд вакилларидан биринчи таклиф ўтган йилнинг ноябрь ойидаёқ тушган, бироқ ўшанда мен қатъи рад жавобини берган эдим. Сабаб? Фаолиятим давомида мен ҳеч қачон рекламада суратга тушмаганман ва ҳомийлар билан бирга ишламаганман, чунки мен ўз номим ва обрўмни жуда қадрлайман. Агар кўп миллионли оммага харид қилиш таклиф этилаётган товар ёки хизмат сифати ёмон экани аниқланса, биринчи навбатда, барча айбловлар медиа юзи сифатида менинг бошимга ёғилади. Мана шунинг учун ҳам ҳамкорлик тўғрисидаги таклифларга «йўқ» деб келганман. Бироқ, «Сочная долина» вакиллари таслим бўлмадилар, бунинг учун улар алоҳида таҳсинга лойиқдирлар.
Муайян фурсат ўтиб, бу қандай бренд экан ва қандай маҳсулотлар тақдим этиларкан, деган ўй мени қизиқтириб қолди. Мен ярим йил давомида шарбат ва нектарларни ичиб юрдим, танишларимнинг фикрлари билан қизиқдим, шарҳларини тўпладим. Ҳеч бир одам салбий ёки ёмон фикр билдирмади, аксинча, «ширали» маҳсулотнинг табиийлиги ва юқори сифатга эгалигини мақтади. Менинг ўзим ҳам бунга ишонч ҳосил қилдим. Шундай қилиб, ИнтерСок компанияси томонидан навбатдаги қўнғироқ бўлганида, ўйланиб қолдим: «Нега энди йўқ?»
Демак, «Сочная долина» сиз ҳамкорлик қилишга розилик берган биринчи савдо белгиси бўлибди-да. Сизни бунга ундаган ҳал қилувчи омил бўлиб нима хизмат қилди?
Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, энг аввало, маҳсулотнинг сифатига ўзим ишонч ҳосил қилганим. Агар мен бирор нарсани таклиф қиладиган бўлсам, товарга ҳам, унинг ишлаб чиқарувчисига ҳам юз фоиз ишонишим керак. ИнтерСок компанияси маҳаллий бозорда ўзини ижобий томонлама кўрсата олди: сифат, хом ашё бўйича тежамкорликка йўл қўймайди, истеъмолчилар соғлиғи устида қайғуради. Фақат табиий мевалардан фойдаланиш, зарарли консервантлар, бўёқлар ва бошқа кимёвий моддаларнинг қўлланмаслиги — бунинг исботидир. Агар таркибида шакар бор деб кўрсатилган бўлса, ҳақиқатдан ҳам бу шакар, унинг ўрнини босувчи арзон нарса эмас. Компания мақсади — сифатлини арзон қилишдир.
Мени яна бир нарса диққатимни тортди, яъни «Сочная долина» шарбат ва нектарларининг маҳаллий мева, сабзавот ва резаворлардан тайёрланиши, шунингдек, завод ҳам Тошкент яқинида жойлашган экан. Ўзбекистонимизнинг олма, шафтоли ва узумларидан тотлироқ ҳеч нима топа олмайсиз: мен уларни эртадан кечгача ейишга тайёрман (кулиб). Буларнинг барчаси чиройли қадоқларда тақдим этилса ва қўшимчасига витамин, минераллар хазинасига эга бўлса – ҳеч ким ўзини тийиб тура олмаса керак!
Айтганча, қадоқ ҳақида. Сиз иштирок этган рэклама кампаниясида янги дизайндаги «Сочная долина» нэктар ва шарбатлари қўлланилди. Бундай ўзгаришлардан таассуротларингиз қандай?
Менга ёқди. Янги формат маҳсулотлотнинг табиийлиги ва экологик эканини янада кўпроқ тасдиқлайди. «ГМОсиз» ва «Ўзбекистон меваларидан тайёрланган. Фойдали ва мазали» деган ёзувлар диққатимни тортди. Қадоқларнинг ўзи янада ёрқинроқ, жозибадор бўлибди: қўлларимиз беихтиёр улар томон чўзилади. Пачкаларда TetraPak олти қаватли асептик қадоқнинг хусусиятлари ва афзалликлари ҳақида ҳам маълумотлар жойлаштирилган. Бундай сеҳрли қутичадаги ичимлик бир йил давомида сақланиши мумкин, бузилмайди ҳам. Менинг фикримча, харидорларнинг дўконда қандай шарбат сотиб олсам экан, деб узоқ бошқотиришларига энди ҳожат қолмади.
Сизнинг иштирокингиздаги реклама кампанияси – бу сизнинг «Сочная долина» савдо белгиси билан биргаликда ташкиллаштирган концерт турнесини ўтказгандан кейинги навбатдаги қадамингиз бўлса керак...
Ҳа, биз Фарғона водийси ва Самарқанд, Бухоро, Навоийда қатор концертлар бердик. Айнан мана шу сафарлар вақтида реклама кампаниясида қатнашиш ҳақида қатъи қарор қабул қилдим. Буларнинг барчаси эса яна ўша телефон қўнғироғидан бошланди. Баҳорда мен Тошкентда «Эй, азиз инсон» номли янги дастуримни тақдим қилиш чоғида эдим, 13 та концерт режалаштирилган эди. «Сочная долина» вакиллари биз билан боғланиб, катта миқдордаги чипталарни буюртма қилдилар. Кейин бу яна ва яна такрорланди. Нега бунчалар кўп экани мени қизиқтирди. Ҳаттоки, чипталарни олиб-сотиш бўйича қора бозормикан, деган хаёл ҳам пайдо бўлди (кулиб). Маълум бўлишича, компания уларни ўз ҳамкорлари — савдо нуқталари сотувчилари ўртасида мутлақ бепул тарқатаётган, бу орқали маҳсулотга қизиқиш уйғотишни рағбатлантираётган экан. Мен хаёлан ушбу савдо белгиси фойдасига яна бир балл қўшдим: демак, ўз мижозлари устида қайғуришяпти, хурсанд қилишга ҳаракат қилишяпти экан.
«Сочная долина» билан бирга ташкиллаштирган концертларимизни ҳануз бир мамнуният билан эслайман. Стадионларда аншлаг бўлди: Наманганда 25 минг, Бухоро ва Фарғонада – 18 мингдан, Навоийда 15 минг томошабин тўпланиши ҳазилакамми. Мен мухлисларим билан мулоқотдан ҳузурландим, шунингдек, мени шундай бир ижобий ҳис-ҳаяжон чулғаб олдики, ҳаттоки энтикиб ҳам кетдим. Инсонлар ўз меҳнатлари маҳсули билан юракдан бўлишишлари меҳримни жўшқинлантирди: кимдир тандирдан энди узилган қайноққина нон узаца, кимдир боғидан келтирган гул ва меваларини тақдим этди. Яна – шеърлар, шу қадар кўнгилдан ёзилган, ёқимли ва самимийки... Худди мени жуда соғинган ва энг қадрли меҳмон кутилган ерларга қайтгандек ҳис этдим ўзимни. Бу ақл бовар қилмас туйғудир!
Мевалар беришганига сабаб, балки улар Сиз қанчалар меваларни яхши кўришингизни билишар. Қизиқ, қайси мевани кўпроқ яхши кўрасиз?
Олма, олчани. Гастролларга борганимда хонамда янги узилган мевалар бўлишини сўрайман. Энди эса бу рўйхатга «Сочная долина» савдо белгисининг шарбатларини ҳам қўшиб қўяман. Айниқса, олма шарбати ёқади, сабаби унинг таркибида шакар йўқ, бу эса ўз соғлиғи устида қайғурадиган одамлар учун жуда муҳим. Уни набираларимга ҳам бераман, чунки олманинг болалар учун фойдаси катта. «Ширали» маҳсулотлар қаторидан юз фоиз табиий шарбатларнинг уч тури ўрин олган – олма, узум ва помидор. Янгиликлар қаторида «кокос-ананас» таъми маъқул бўлди, уни яна «суюқ Баунти» деб атайдилар.
Айтгандек, савдо белгиси вакилларидан ичимликлар қай тарзда ишлаб чиқарилиши, улар учун хом ашёни қаердан келтирилиши тўғрисида кўп маротаба сўрадим. Маълум бўлишича, «Сочная долина» нектар ва шарбатлари ёрдамида Ўзбекистон географиясини ўрганса бўлар экан: анор – Сурхондарёдан, олма, шафтоли, ўрик – Фарғона водийси ва Самарқанд вилоятидан, қорағат, малина – Тошкент вилоятидан... Яна шуни билдимки, бу йил узум шарбати янги, жуда ҳам ширин – «Ризамат» навидан тайёрланибди. У ўзининг чиройли пушти ранги ва ажойиб мазаси билан ажралиб туради. У машҳур ўзбек соҳибкор-боғбони Ризамат Мусамуҳемедов номи билан аталади. Мен еримиз истеъдодлар билан – ва ажобтовур мазали, фойдали, ўзбек қуёши билан тўйинган серҳосил меваларга нақадар бой эканига яна бир бор ҳайратландим.
Набираларингиз ҳақида гапириб ўтдингиз. Янги реклама ролигида сиз оилангиз даврасида ўтирганингиз, оила аъзоларингизни олма шарбати ва ўзингиз пиширган сомса билан меҳмон қилаётганингиз кўрсатилган. «Сочная долина» – бу сиз ишонган ва оила аъзоларингиз учун танлаган сифатли маҳсулот эканини айтгансиз.
Роликдаги барчаси – айни ҳақиқат. Ҳақиқатдан ҳам, мен овқат пиширишни яхши кўраман, сомса менинг шоҳона таомим ҳисобланади. «Ширали» ичимликлар эса – бизнинг барча оилавий байрамларимизнинг таркибий қисми. Бу мен батамом ишонган ягона савдо белгиси.
Яқинларим билан бир стол атрофида тўпланишни жуда яхши кўрамиз, хурсанд бўламиз, сўнгги янгиликларни муҳокама қиламиз. Бу энг бахтли лаҳзалардир, чунки ҳаётда оиладан ҳам муҳимроқ нарса йўқку, ахир. Оилани кичик бир давлатга қиёслаш мумкин, унинг ўз қоидалари ва анъаналари бўлади. Агар бу ерда тинч ва осойишталик ҳукм сурса, инсон чинакам бахтлидир. Бизнинг халқимиз учун оилавий қадриятлар, қариндошчилик муносабатлари жуда муҳим. Реклама роликида ҳаётимнинг айнан мана шу жиҳатлари тасвирланганидан хурсандман, чунки айнан жонажон уйимда мен – яқинларини турли ширинликлар билан хурсанд қиладиган, оилавий байрамлар уюштирадиган оддий аёлман. Шарбатлар ҳам ичадиган.
Яқинда ИнтерСок компанияси шарбатлар сотиб олиш ва истеъмол қилиш одатларига бағишланган маркетинг тадқиқоти ўтказди. Натижалар жуда қизиқ бўлди. Мисол учун, респондентларнинг 70 фоизи ичимликларни оиласи учун, 49 фоизи – болалар учун сотиб олишар экан. Уларни асосан, уйда, кечки овқат, оилавий байрамларда ичишар экан. «Шарбат» сўзи сизда нима билан уйғунлашади?
Менда ҳам байрамлар, оилавий ўтиришлар билан. Қачонки, бир стол атрофида бир вақтда бирор-бир шодиёнани нишонлаш ёки мазали таом билан завқланиш мақсадида бир неча авлодлар тўпланганда. Халқимиз учун кечки овқат – бу муқаддасдир (кулиб). Шундай экан, «шарбат» сўзи энг ёқимли ва мазали билан уйғунлашади.
ИнтерСок компанияси фаолияти йўналишларидан бири – ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, ўсиб келаётган авлод билан ишлашдан иборат. Сиз нима деб ўйлайсиз, бизнеснинг бундай ижтимоий масъулияти қанчалар муҳим аҳамиятга эга?
Бу жуда зарур. Хайр-саxоват, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш – халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Менимча: агар имкониятинг бўлса, муҳтожларга албатта ёрдам кўрсатишинг керак. «Сочная долина» ҳам шу йўлдан бормоқда. Улар кимларга ҳам ёрдам қўлини чўзмадилар! Спортчилар, ёш шахматчилар, имконияти чекланган инсонлар, етимлар, юрак хасталиги билан туғилган болалар... Бу бундай катта кўламларда ёрдам кўрсатадиган ягона маҳаллий компания бўлиб, нафақат пойтахтда, балки вилоятларда ҳам фаол иш олиб боради. Айтгандек, айнан мана шу ҳам менинг улар билан ҳамкорлик қилишим сабабларидан биридир. Эзгулик, инсонпарварлик атроф-оламни янада яхшилайди, бизни эса поклайди.
Сиз ўзингиз ҳам ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлайсизми?
Ҳа. Бундай кўмакларсиз ўзини намоён қилиш жуда мураккаб, айниқса, агар сен пойтахтдан олисдаги кичикроқ шаҳарчада яшасанг. Буни ўз тажрибамдан биламан. Менинг катта саҳнага чиқишимга сабабчи бўлган нарса, Марғилондаги корпоратив тадбирлардан бирида менга машҳур раққосамизнинг сингиллари Гавҳар Раҳимова эътибор қаратганлар ва профессионал таълим олиш учун ўзлари билан бирга Тошкентга олиб кетганлар. Мен Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга кириб, уни муваффақиятли тугатганман. Қолганлари ҳақида менинг биографиямдан ўқиб олиш мумкин...
Ҳамма сирларимни очиш ниятида эмасман, бироқ шуни айтаманки, яқин орада вилоятлардаги ёш иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган улкан бир лойиҳани ишга туширишни режалаштираяпман.
Балки бошқа бир сирни очарсиз – ақл бовар қилмас жозибадорлик ва иш қобилиятингиз сабаби нимада?
Қатъий кун тартиби, парҳез, спорт. Фаол турмуш тарзига амал қиламан, ҳар куни икки соат спортзалда шуғулланаман. Оқсил ва клетчатка тановул қиламан, углеводлар – минимум. Жозиба устида тўхталадиган бўлсак...Ҳаётни ва одамларни севиш керак холос, мана сирим қаерда.
Яқин кунларда мухлисларингиз сиздан қандай янгиликлар кутишмоқда?
Келаси йил баҳорда Тошкентда бўладиган янги концертга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Шунингдек, «Сочная долина» билан биргаликда Ўзбекистон бўйлаб турнени давом эттиришни режалаштиряпмиз, бормаган вилоятларимизга ташриф буюриш ниятидамиз. Эҳтимол, концертимиз бўлиб ўтган вилоятларимизга яна боришимиз ҳам мумкин. Аслини олганда, режа ва ниятларимиз бисёр, шундай экан, сабр қилишни, бироз кутишни ва янгиликлардан бохабар бўлиб туришни маслаҳат берар эдим...
Мухлисларингизга ва «ширали» маҳсулот истеъмолчиларига билдирадиган ниятларингиз?
Мустаҳкам соғлиқ тилайман, осмонимиз тинч бўлсин ва мазали, фойдали шарбатларни ичиб мазза қилиш учун оилангиз билан йиғилишга баҳона бўладиган ёқимли воқеа-ҳодисалар ҳаётингизда кўпаяверсин. «Сочная долина» савдо белгиси худди меники каби, ҳаётингизнинг ажралмас қисмига айлансин.
Сайт: http://intersok.uz/news/yulduz_usmonova_uzb/
Реклама ҳуқуқи асосида!
Изоҳ (0)