Айни пайтда Халқаро пресс клуб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифини ёритиш билан шуғулланмоқда. Кун давомида кўплаб тўғридан-тўғри эфирлар узатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Халқаро пресс клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев маълум қилди.
«Қарийб 25 киши Президентнинг Жанубий Кореяга ташрифини тезкорлик билан ёритишга масъул бўлиб турибди. Кун давомида ‘Ўзбекистон 24’ телеканали орқали кўп марта тўғридан-тўғри эфирлар узатилиши кутилмоқда. Шунингдек, Сеулдан телерепортажлар бериб борилади», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга келди.
Изоҳ (0)