Россия президенти Владимир Путин Сочидаги учрашув чоғида Сурия президенти Башар Асад билан қучоқлашиб тургани акс этган фотосурат Москва Сурия режимининг хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлигини кўрсатади. Бу ҳақда махсус брифинг чоғида АҚШ Давлат департаменти вакили Хизер Нойерт баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Менимча, бу қучоқлашиш Путин Сурияга кўрсатган ёрдами учун маълум даражада жавобгарлигини кўрсатади», — деди у.
Нойерт хоним Давлат департаменти Сурияда тинч фуқароларга қарши уюштирилган кимёвий ҳужумлар борасида фикрини ўзгартирмаганини қўшимча қилиб ўтди.
Изоҳ (0)