Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Press TV телеканалининг эфири вақтида ИШИД террорчилик ташкилоти устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Сурия ва Ироқ ҳудудидаги жангарилар устидан ғалаба қозонилган.
Руҳоний ИШИД устидан ўрнатилган ғалабани «Эрон ва бутун минтақа аҳолиси учун яхши янгилик», деб атади.
Аввалроқ, Сурия ҳукумат қўшини жангчилари шиа кўнгиллилари билан бирга Абу Камол шаҳрини назорат остига олгани ҳақида хабар берилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)