Германия канцлери Ангела Меркель бундестагга янги сайловлар ўтказилишини ёқлаб чиқди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
У «камчилик ҳукумати» фаолиятига муносабати салбий эканлигини билдирди ва мамлакат президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга бундай ҳукумат канцлери бўлишни режалаштирмаганини маълум қилди.
«Бундестагга янги сайловлар энг мақбул вариант бўларди», — деди Меркель.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия Эркин демократик партияси Ангела Меркелнинг ХДС/ХСС блоки билан коалиция тузишдан воз кечганди.
Президент Штайнмайер ҳукуматни шакллантириш бўйича музокараларнинг бош берк кўчага кириб қолиши Германияни 70 йилдан буён кузатилмаган мураккаб вазиятга олиб келганини билдирди.
Изоҳ (0)