АҚШ Давлат департаменти Грузияга умумий қиймати 75 миллион доллар бўлган қурол-аслаҳалар сотилишини маъқуллади. Бу ҳақдаги якуний қарорни Конгресс қабул қилади, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Давлат департаменти Грузияга Javelin танкка қарши ракеталари ва қўмондонлик ишга тушириш қурилмалари сотилишини маъқуллади. Уларнинг баҳоси 75 миллион долларга боради», — маълум қилади Пентагон.
АҚШ мудофаа вазирлигига кўра, Грузия жами 410 та Javelin танкка қарши ракетаси ва 72 та қўмондонлик ишга тушириш қурилмасини сўраган. Шартнома уларни етказиб бериш, фойдаланишни ўргатиш ва бошқа хизматларни ҳам ўз ичига олади.
Изоҳ (0)