АҚШда қатор қотилликларга қўл урган «Оила» сектаси етакчиси Чарльз Мэнсон ўз ажали билан ўлди. Бу ҳақда CBS телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК» .
Мэнсон Калифорния штатининг Бейкерсфилд шаҳри касалхонасида 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
У тиббий муассасага 9 та умрбод қамоқ жазосини ўтаётган «Коркоран» қамоқхонасидан келтирилганди.
Мэнсон 1969 йилда «Оила» деб номланган жиноий гуруҳи билан бирга режиссёр Роман Поланскининг рафиқаси Шэрон Тейт ва унинг тўрт нафар дўстини ўлдирган. Бундан ташқари, Мэнсон яна иккита қотилликда айбдор деб топилган.
Айрим маълумотларга кўра, у содир этган қотилликларнинг сони бундан ҳам кўпроқ.
Мэнсон ва унинг уч шеригига ўлим жазоси берилган, бироқ 1972 йилда Калифорнияда ўлим жазоси бекор қилингани учун улар умрбод озодликдан маҳрум этилган.
Изоҳ (0)