Зимбабве президенти Роберт Мугабе мамлакатдаги охирги воқеалардан сўнг истеъфога чиқишдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
19 ноябрь куни кечки соатларда қилган чиқишида Мугабе ҳарбий тўнтариш унинг давлат ва ҳукумат раҳбари сифатидаги мақомини шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.
Шунингдек, у декабрь ойида ҳукмрон «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарварлик фронти» партияси раислигига қайтишига умид билдирди.
Олдинроқ партия вакиллари Мугабега 20 ноябрга қадар ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқиш имкониятини берган эди.
Бундан ташқари, у партия раислигидан четлатилган эди.
Изоҳ (0)