19 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтган аукционда Наполеон Бонапартнинг тожидан олинган олтин дафна япроғи 625 минг еврога сотилди, деб хабар беради The Guardian.
Тож бўлагининг якуний нархи Оsenat аукцион уйи тахмин қилган нархдан анча қимматроқ бўлди. Тожда яна шундай бешта олтин барг қолди. Бонапарт мазкур тожни 1804 йилда тахтга ўтириш маросимида таққан эди.
Тожнинг ўзи 1980 йилдаги аукционда 92 минг еврога сотилган эди.
19 ноябрь куни бўлиб ўтган кимошди савдосида 400 дан ортиқ санъат асарлари ва француз императорига тегишли турли буюмлар сотилган.
Наполеоннинг рафиқаси Жозефинага тегишли гуллар билан безатилган ғаладон эса кутилганидан уч баравар қимматроққа яъни 150 минг еврога сотилди.
Изоҳ (0)