Сингапурдаги метро поездини яшин уриши оқибатида камида бир киши жароҳатланди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳодиса 20 ноябрь куни Сингапур метросининг Шарқ-Ғарб йўналишида юз берди. Ҳозирда мазкур йўналиш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.
Шу билан бирга SMRT корпорацияси операторлари «бундай ҳодисалар йўловчилар билан юз бермаслиги кераклигини, сабаби поездлар ташқи таъсирдан ишончли тарзда ҳимоялангани»ни қайд этган.
2016 йилнинг май ойида маҳаллий метро йўналишларидан бирида худди шундай ҳолат қайд этилган, бироқ унда йўловчилар жабрланмаган эди.
Изоҳ (0)