• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сифатсиз кўмир маҳсулоти учун ким жавоб беради?

    «Правда Востока» нашри мухбири кўмир маҳсулоти кўпинча сифатсиз бўлиб чиқаётгани, бунинг учун ким жавоб бериши масалаларини кўтариб чиқди.

    Фото: «Zamin.uz»

    Фото: «Zamin.uz»

    Наманган вилоятида аҳолининг катта қисми, куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектлари, уйлар, биноларни иситишда Ангрен кўмиридан фойдаланишади. Энди эса кўмир брикетлари ҳам пайдо бўлди.

    «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг «Наманган кўмир етказувчи» унитар корхонаси куз-қиш мавсумида вилоят истеъмолчиларига 134 минг тоннага яқин кўмир, 58,5 минг тонна кўмир брикетлари етказиб берган. Шундан тегишли равишда 73 фоиз кўмир, 47 фоиз кўмир брикетлари аҳоли учун, қолган қисми эса соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим, ўрта махсус таълим муассасаларига мўлжалланган. Улар орасида 23600 тонна кўмир ва 19 минг тонна кўмир брикети мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари улуши ҳисобланади.

    Вилоятнинг 11 туманида ҳамда Наманган шаҳрида 8 та филиалига эга бўлган «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг «Наманган кўмир етказувчи» унитар корхонаси вилоятга юкни қабул қилувчи ва тарқатувчи ҳисобланади.

    Унитар корхонага бешта MAN маркали оғир юк ташувчи автосамосваллар ажратилган. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги «Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Поп, Чуст, Чортоқ, Уйчи, Норин, Тўрақўрғон, Учқўрғон туманларида замонавий ускуналар билан жиҳозланган, суткасига 30 тонна, Наманган шаҳрида 150 тонна кўмир брикети ишлаб чиқарадиган саккизта ҳудудий цехлар қуриб, фойдаланишга топширилгани истеъмолчилар эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш имкониятини беради. Янги цехлар авваллари унитар корхонани қўллаб-қувватлаб турган ва ҳозир ҳам ишлаётган 13 та шахсий кичик корхоналарга рақобатчилар ҳисобланади.

    Брикет цехларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш масъулияти «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти зиммасида бўлиб, улар наманганлик ишлаб чиқарувчиларни иккита муҳим – «БОМСШ» ҳамда «БОМСШБ-2» кўмир компонентлари билан таъминлаб туришлари лозим эди. Бироқ, брикет сотиб олиш баъзан лотерея билетлари ўйинига ўхшайди: чекингга нима тушди, сифатлими ёки сифатсиз маҳсулотми, билиб бўлмайди. Сотиб олган маҳсулотинг сифатини уйда ёки ишхонада ёқиб кўргач, биласан.

    Фикрлар турли хил: кимдир ёниши қийин деса, яна бошқа биров эса иссиқлик бераяпти-ку, дейишади. Ўзимиз ишонч ҳосил қилишимиз учун 400 тонна брикет сотиб олган Косонсой тиббиёт бирлашмасида бўлдик. Тажриба ўтказдик. Ёниб турган ўтинлар устига бир неча дона халқ тили билан айтиладиган брикетларнинг бир шакли –«пряник»ни қўйдик. Ўтёқарлар касалхонанинг хўжалик қисми раҳбарлари билан ҳар қанча уринишмасин, брикетлар туташдан нарига ўтмади – ёнмади.

    Наманган шаҳридаги 52-умумтаълим мактабида ўтказилган тажрибада эса улар сотиб олган цилиндр шаклидаги кўмир брикети «уялтириб» қўймади, мактаб раҳбарларининг ишончини оқлади.

    Иккала ҳолатда ҳам истеъмолчилар «тажриба» ўтказмай туриб, ўзлари сотиб олган брикет сифатини аниқлай олмадилар. Билиб-билмай қилинган бундай хариддан брикет эмас, оила ёки давлат бюджетининг маблағлари куйиб кетиши турган гап.

    Кўмир ва кўмир брикети сифатининг кафолати керак, албатта. Тўғри, ишлаб чиқарувчилар сертификат ёки рухсат берилган ҳужжатларга эга бўлишади. Бироқ, унитар корхонада ҳам, вилоятда ҳам маҳсулот сифати бўйича технолог-мутахассис йўқ.

    Маълум бўлишича, «БОМСШ» ва «БОМСШБ-2» кўмир кукунлари компонентларини бирлаштирувчи елим сифатида оддий лой қўшишар экан. Соддагина савол туғилади: қуриган тупроқ ҳам ёнадими? Шуниси ажабланарлики, брикет намуналари «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг лабораториясида экспертизадан ўтказилар экан. Кўмир маҳсулотлари технологи лавозими унитар корхонамизда йўқ, дея елка қисишади улар. Шу боис – нафақат брикет сифати, ҳатто, омборчилар ҳам истеъмолчиларнинг маҳсулот сифати тўғрисидаги саволига жавоб беришолмайди. Наманган тумани олган навбатдаги маҳсулот сифатини корхона вакили билан биргаликда кузатганимизда шу нарса маълум бўлдики, кўмирнинг аксарият қисми кукунсифат бўлиб, бир қисми кичик бўлаклардан иборат эди. Яна ҳақли савол туғилади – бундай ҳолатда кўмир сифатини қандай аниқлаш мумкин? Маҳсулотнинг бу турлари стандартлар нисбатига кўра ҳеч бўлмаса фоиз миқдорида белгиланиши керак-ку, ахир. Сифат кўрсаткичлари билан ҳам қизиқдик. Афсуски, бирорта ҳам жавоб ололмадик.

    Маҳсулот юкланган вагон ишлаб чиқарувчи гувоҳномаси билан келади. Мана, улардан бири, 472–рақамли гувоҳнома.

    «Кўмир сифати тўғрисида»ги ёзув. «2 б маркали қорамтир кукун». Ҳужжатда фоизлар нисбати қуйидагича келтирилган: кул сувига буғланганлиги А охирги даража – 25,0; намлик w охирги даража – 40.0. Ҳақиқий кўрсаткичларга нисбатан эса 22.5; 30.7 ни ташкил қилади.

    Афсуски, «Ёқилғининг сифат кўрсаткичлари» жадвал гувоҳномасида кул ва намлик бўйича белгилар кўрсатилмаган. Бизнингча, агар ушбу кўрсаткичлар ҳам гувоҳномага киритилса, унитар корхона ходимларининг истеъмолчига тушунтириб беришлари осон бўларди.

    «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг брикетлар ишлаб чиқарувчи хусусий цехлари ишга тушиши билан унинг унитар корхонаси сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни кафолатлайди, деб ишонамиз.

    Маҳсулот сотишни яхшилаш ҳам зарур. Наманган туман омборхонаси ҳудудида автомашиналар, одамлар гавжум. Навбатга риоя қилинмайди. Уч вагон маҳсулотнинг устида талаш кетади. Бундай ғала-ғовурда маҳсулотни жисмонан бақувват, бақироқ одамларгина биринчи навбатда олишлари мумкин. Маҳсулот сифати тўғрисидаги сертификатни сўрашга имкон ҳам бўлмайди. «Маҳалла» фондининг туман бўлими ҳамда унитар корхона ўртасида савдони ташкил қилиш бўйича ўзаро келишув мавжуд. Бироқ, бўлим вакили Бахтиёр Раҳмоновнинг айтишича, вагонларнинг келиши, сотиш графиги йўқлиги сабабли маҳаллаларга маҳсулот берилмаяпти. Натижада шаҳар ва туман аҳолиси ўз хоҳишлари билан худди ишга кетгандек, эрталабдан ўзлари биркитилган омборхонага келишиб, кўмир юкланган вагонларни кутишади.

    Ойбек Ортиқов.«Правда Востока» мухбири.Наманган вилояти.

    «Правда Востока» таҳририятидан.31 октябрда биз «Ўзбеккўмир» АЖга вилоятга сифатсиз кўмир ва кўмир брикетлари юборишнинг, маҳсулот сифати бўйича норматив талаблар бажарилмаётганлигининг сабабларини тушунтириб бериш учун мурожаат қилдик. Бироқ, ўн кундан ошиқ муддат ўтган бўлса-да, «Ўзбеккўмир» АЖдан жавоб бўлмади. Бизнинг бу чиқишимиз қўйилган саволларга жавоб олишда ёрдам беради, деган умиддамиз.

    19.11.2017, 09:03   Изоҳ (0)   14554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқда коллеждошини урган ўқувчига нисбатан жиноят иши очилди. У бир йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

    18.11.2017, 23:29

    Бўкада ака ўз синглисига пичоқ урди

    18.11.2017, 22:46

    Ўзбекистонда шамол-энергетика қурилмаси пайдо бўлади

    18.11.2017, 22:18

    Тошкентлик икки аёл маъмурий қамоқ билан жазоланди. Улар берухсат йиғилиш уюштиришда айбдор деб топилди

    18.11.2017, 22:06

    Самарқанд ва Наманган вилоятларининг бош милиционерлари ўзгарди

    18.11.2017, 21:49

    Қашқадарё аҳолисининг қишки эҳтиёжи учун зарур кўмирнинг 75 фоизи етказиб берилди

    18.11.2017, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.