Бўка туманида 1986 йилда туғилган йигит 1989 йилда туғилган синглисига пичоқ урди. Бу ҳақда, Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, 13 ноябрь куни соат тахминан 21:00 да ака уйда синглиси билан жанжаллашиб қолиб, унинг қорин қисмига бир марта ош пичоғи билан урган ҳамда унга тан жароҳати етказган.
Ҳодисадан сўнг сингил шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ айни вақтда унинг ҳаёти хавф остида эмас ва аҳволи қониқарли.
Вилоят ИИБнинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)