• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентлик икки аёл маъмурий қамоқ билан жазоланди. Улар берухсат йиғилиш уюштиришда айбдор деб топилди

    Тошкентлик Ирина Зайдман ва Мария Леглер рухсат этилмаган йиғилишлар уюштиргани учун мос равишда 10 ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаевга асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.

    Дўстлик боғидаги учрашув. Унда ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳам қатнашган эди.

    Дўстлик боғидаги учрашув. Унда ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев ҳам қатнашган эди.
    Фото: «Газета.uz»

    Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, июнь ойида ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook воситасида Ирина Шоҳназарова (Зайдман)нинг фаол иштирокида фуқаролар учрашуви уюштирилган. Бунда гап Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолаш талаби билан Ўзбекистон ИИВга мурожаат остида имзо чекиш масаласида Дўстлик боғида бўлган учрашув ҳақида бормоқда.

    Мария Головко (Леглер) эса 26 сентябрь куни жониворлар ҳимояси йўлида ҳукуматга мурожаат қилиш мақсадида Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали олдида имзо тўплашни уюштирган.

    ИИББ маълумотларига кўра, мазкур икки ҳолатда ҳам фуқаролар учрашувини уюштириш учун рухсат олинмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тўпланган маълумотлар айнан шу икки аёл мазкур учрашувларни уюштирганини кўрсатган. Ирина Шоҳназарова учрашув жойи ва вақтини кўрсатиб, ўз телефон рақамини қолдирган, Мария Головко эса мурожаат матнини тайёрлаб, уни фуқаролар имзолаши учун чоп этган.

    Дониёр Тошхўжаев.

    Дониёр Тошхўжаев.
    Фото: «Газета.uz»

    10 ноябрь куни Мария Головко Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК)нинг қуйидаги моддалари бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган: 201 (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш), 202 (Рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказиш учун шароитлар яратиш) ва 202-1 (Ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқиимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаш). Унга нисбатан 10 кун муддатга маъмурий қамоқ кўринишида жазо қўлланилган, шунингдек, энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг 60 баробари (8,98 миллион сўм) миқдорида жарима солинган.

    15 ноябрь куни Ирина Шоҳназарова МЖтКнинг 201- ва 202-моддалари бўйича жавобгарликка тортилган. У 15 сутка маъмурий қамоқ ва ЭКИҲнинг 50 баробари (7,48 миллион сўм) миқдорида жарима билан жазоланган.

    «Газета.uz»нинг бу аёллар нима учун шунча фурсат ўтганидан сўнг жавобгарликка тортилгани ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Дониёр Тошхўжаев бу далилларни тўплаш билан боғлиқ бўлганини таъкидлади.

    ИИББ бошлиғи ўринбосарининг қайд этишича, судда аёллар шаҳар маъмуриятидан рухсат олмай, хатога йўл қўйганини тан олган. Тошхўжаевнинг маълум қилишича, бундан кейин ҳар иккала аёл қонуний асосда ҳаракат қилишга ваъда берган.

    Дониёр Тошхўжаев аёллар қоидабузарликлар билан қўлга олингани, суд мажлислари ёпиқ ва адвокатларсиз ўтгани ҳақидаги ахборотни рад этди (буни Ирина Шоҳназарованинг оиласига яқин манба «Газета.uz»га тасдиқлади).

    Тошхўжаевнинг таъкидлашича, Ирина Шоҳназарова ва Мария Головконинг жавобгарликка тортилиши ИИББ шу йўл билан фуқароларга қандайдир огоҳлантирув бераётганини англатмайди. «Биз ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз, бизда қонун ва ўрнатилган тартиб бор. Қонун билан ўрнатилган тартибда ҳар қандай рухсат этилмаган йиғилишлар, митинглар, имзо тўплашларнинг олди олинади. Ташкилотчилар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади. Биз кимнидир қўрқитмоқчи эмасмиз, биз ҳаммаси қонун доирасида бўлишини истаймиз», — деди Дониёр Тошхўжаев.

    ИИББ бошлиғи ўринбосарининг қайд этишича, кўп миқдордаги одамлар иштирокида тадбирларни ўтказиш вақтида турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва жамоат тартиби таъминланган бўлиши лозим.

    Ҳозирги вақтда Ирина Шоҳназарова ва Мария Головко Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги реабилитация марказида бўлиб турибди.

    18.11.2017, 22:06   Изоҳ (0)   36512
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд ва Наманган вилоятларининг бош милиционерлари ўзгарди

    18.11.2017, 21:49

    Қашқадарё аҳолисининг қишки эҳтиёжи учун зарур кўмирнинг 75 фоизи етказиб берилди

    18.11.2017, 21:11

    Бухорода коллеж ўқувчиси онасини пичоқлаб қўйди

    18.11.2017, 20:42

    Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қишки захирасининг 49 фоизи жамғарилди

    18.11.2017, 19:45

    Қашқадарёнинг қишда «қамалда қоладиган» қишлоқларига икки ойлик захира газ баллонлари етказиб берилди

    18.11.2017, 18:50

    Савол-жавоб: Бензинга нималар бўлаяпти?

    18.11.2017, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.