Халқаро олимлар жамоаси Қуёш тизими ташқарисидан Ерга учиб келувчи пульсарлар ортиқча позитронлар манбаи эмаслигини аниқлади. Тегишли тадқиқот Science журналида эълон қилинди, деб хабар беради EurekAlert!.
Мексикада HAWC (High Altitude Water Cherenkov Observatory) гамма-обсерваториясида ўтказилган кузатишлар натижасида Geminga ҳамда PSR B0656+14 пульсарларидан Ерга қадар етарлича позитронлар учиб келмаслиги маълум бўлди. Авваллари ушбу объектлар 2008 йилда биринчи бор аниқланган атмосферанинг юқори қатламларидаги ортиқча позитронларнинг манбаи деб ҳисобланиб келинар эди.
Олимларнинг ҳисоблашича, Geminga ҳамда PSR B0656+14 пульсарлар радиациясини, жумладан, позитронларни ютувчи материя булути билан қопланган. Мутахассислар Ерга келувчи ортиқча позитронларнинг манбаи нима эканлигини билмайди. Аксилэлектронларнинг мавжудлиги қора материяга боғлиқ бўлиши истисно қилинмади.
Гипотетик қора материя гравитацион ўзаро таъсирда иштирок этади, электромагнит таъсирда эмас. Коинот массасининг тўртдан бир қисмини у ташкил этади. Олимлар қора материяни ташкил этувчи зарралар ҳақида маълумотга эга эмас.
Изоҳ (0)