Европа жанубий обсерваторияси астрономлари Ross 128 қизил митти юлдузининг кичик серқоя экзосайёраси борлигини аниқлади. Ross 128b деб номланган объект ўз қуёшидан қулай масофада жойлашган ва у ўз юзасида Ерни эслатувчи шароитларга эга бўлиши керак. Бу ҳақда EurekAlert! сайтига жойланган хабарда айтилади.
Ердан атиги 11 ёруғлик йили масофасида жойлашган Ross 128b фаоллиги пастроқ бўлган юлдуз ҳисобланади. Бу уни TRAPPIST ёки Proxima тизимларидаги объектларидан кўра, тирик сайёралар яшаши учун қулайроқ объектга айлантиради.
Экзосайёра Чилидаги Ла-Силья обсерваториясида 3,6 метрли телескоп ёрдамида аниқланди. У High Accuracy Radial velocity Planet Searcher спектрографи ёрдамида юлдузнинг радиал тезлигини юқори аниқликда ўлчашга қодир, унга қараб эса уларда сайёралар тизимлари бор-йўқлигини аниқлаш мумкин.
Олимлар Ross 128b юзасидаги ҳарорат -60 ва +20 даража атрофида эканлигини тахмин қилмоқда. Аммо сайёра орбитаси одам яшаши мумкин бўлган зонадалиги ёки йўқлиги ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Изоҳ (0)