NASA Марс 2020 миссияси давомида Қизил сайёра юзасига қўндириш мўлжалланган парашютнинг илк синовини ўтказди. Синов акс этган видео агентлик сайтида жойлаштирилди.
Тажриба давомида Уоллопс космодромидан (Виржиния штати) Black Brant IX ракетасида 51 километр баландликка парашют ва ўлчов қурилмаси учирилди. 42 километр баландликда ва товушдан 1,8 баробар ошиқ тезликда парашют очилди.
Ракета парвозидан 35 дақиқа ўтиб парашют Атлантика океанида, Уоллопс оролидан 54 километр жануби-шаркда қўнди. Синов муваффақиятли якунланди деб баҳоланди.
Марс 2020 миссияси Қизил сайёрага 2020 йилда юборилиши кутилмоқда. Марсда ҳаётнинг геологик изларини қидириш унинг вазифалари сирасига киради.
Изоҳ (0)