Сурия ҳукумат қўшини жангчилари шиа кўнгиллилари билан бирга Абу Камол шаҳрини назорат остига олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Шаҳар қамалидан олдин ИШИДнинг қўшимча кучлари яқинлашмаслиги учун қуршов операцияси ўтказилган эди. Бундан ташқари, Россия авиацияси террорчилар марраларини ўққа тутди.
9 ноябрь куни Сурия қўшинлари Абу Камолни эгаллаганини маълум қилган эди. Эртасига Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу «ИШИДнинг сўнгги таянчи» олингани борасида баёнот берди. Аммо ҳукумат кучлари шаҳарни ушлаб қололмади: ИШИДнинг қўшимча кучлари контрҳужум натижасида «уйқудаги ячейкалар» — шаҳарда махсус қолдирилган жангарилар ёрдамида шаҳарни қайтариб олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)