Пекин яқинидаги Дасин туманининг Синцзян қишлоғида 18 ноябрь, кечки пайт кучли ёнғин рўй берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Хитой марказий телевидениесига кўра, ёнғин оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.
Ҳодиса жойида 14 та ўт ўчириш бригадаси ва 34 та техника ишлади. Орадан икки соат ўтиб аланганинг очиқ манбаларини ўчиришга муваффақ бўлинди.
Жабрланганлар касалхонага етказилди. Расмийлар ёнғинни келтириб чиқарган сабабларни аниқламоқда.
Изоҳ (0)