Жорий йилда АҚШ ҳукумати ўзбекистонликлар томонидан сайёҳлик ва иш ташрифлари учун зарур бўлган «B» тоифасидаги виза учун қилинган сўровларнинг 50,29 фоизига рад жавобини берди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
АҚШ Давлат департаментининг кўрсаткичларига кўра, 2016 йилда рад жавоби сўровларнинг 57,09 фоизига берилган эди. Жорий йилда рад жавоблари етти фоизга камайган. 2007 йилда эса АҚШнинг Тошкентдаги консуллигидан виза сўраган ўн кишининг еттитаси рад жавобини олган эди.
Қозоғистон фуқаролари учун АҚШ ҳукумати томонидан 2017 йилда берилган рад жавоблари миқдори 32,81 фоизни ташкил қилган. Бу кўрсаткич Россияда 11,61 фоизни, Беларусда 21,69 фоизни ва Озарбайжонда 27,63 фоизни ташкил қилган.
Қирғизистон ва Грузияда АҚШ визасини сўраганларнинг мос равишда 55,58 ва 61,09 фоизига рад жавоби берилган.
Маълумот учун, АҚШга саёҳат қилмоқчи бўлганлар консуллик ходимлари билан бўладиган суҳбат чоғида саёҳатдан сўнг ўз мамлакатига қайтиб келишини исботлай олмаса, уларга виза учун рад жавоби берилади.
Изоҳ (0)