Илон Маск Tesla Roadster спорт автомобилининг иккинчи авлодини тақдим этди. Аввалги авлоддан фарқли равишда, автомобилнинг кузови компаниянинг ўзи томонидан тайёрланган. Аввалги моделда двигателдан бошқа барча қисмлар Lotus томонидан ишлаб чиқарилган эди. Meduza янги машинанинг суратларини тақдим этди.
Tesla спорткари бир марталик тўлиқ қувват билан минг километрни босиб ўтиши мумкин. 100 км/соат тезликка эришиш учун 1,9 сония талаб қилинади. Спорткарнинг аввалги авлоди бу тезликка эришиш учун икки марта кўпроқ вақт сарфлаган. Янги Tesla’нинг энг юқори тезлиги — соатига 400 километрдан юқори. Автомобильнинг нархи 200 минг долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)