Интернет тармоқларида Chevrolet компаниясининг ҳозирча номи маълум бўлмаган серияли электрокроссоверининг илк суратлари пайдо бўлди. Бир нечта нашрлар, жумладан, Motor1 ҳамда Carscoops’нинг ёзишича, ушбу иллюстрациялар General Motors раҳбари Мэри Барранинг Нью-Йоркдаги Barclays 2017 Global Automotive Conference анжуманидаги чиқишида намойиш этилган, деб хабар берди «Мотор».
Ушбу автомобиль 2016 йилнинг январида Детройтдаги автосалонда илк бор тақдим этилган ихчам Chevrolet Bolt электромобилининг агрегат базасида яратилган. Модель 200 кучга эга, сиғими 60 киловатт-соат бўлган литий-ионли батареялардан қувватланувчи электр двигатель билан жиҳозланган.
Bolt’нинг максимал ҳаракатланиш захираси 320 километр. Ҳаракатланиш захирасини 80 километрга ошириш учун электромобил батареясини уй розеткасида икки соат давомида қувватлантириш керак.
Chevrolet Bolt’нинг нархи АҚШда 36 620 доллардан бошланади.
Изоҳ (0)