Jalopink нашри журналисти Жейсон Торчински Martin Stationette автомобилини синаб кўрди. У «келажакнинг тежамкор машинаси»га айланиши ва йўлларни тозароқ қилиши керак эди, бироқ ихтирочилар сармоячи топа олмаганлиги сабабли уни ягона нусхада ишлаб чиқарган. Автомобиль биринчи бор 1954 йилда тақдим этилган, деб хабар берди TJournal.
Stationette — конструктор Жеймс Мартиннинг сўнгги ишларидан бири. У ўзининг ёғоч автомобилида аэроплан конструкцияси ҳамда аэродинамикасини бирлаштирган. Бу йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш учун оддий ва қулай машина яратиш мақсадида қилинган. Қулайлик учун Мартин рулнинг учдан бир қисмини ҳам олиб ташлаган.
Автомобиль 4 цилиндрли Hercules двигатели билан жиҳозланган бўлиб, тезлиги соатига 172 километрга қадар чиқа олади. Унга ўрнатилган узатмалар қутиси тезликни фақатгина кетма-кетликда ўзгартириш имконини беради. Мартин тормозни орқа ғилдиракка ўрнатган.
Изоҳ (0)