АҚШ Давлат департаменти Европада байрам кунларида террорчилик таҳдиди юқори эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Давлат департаменти АҚШ фуқароларини бутун Европа бўйлаб терактлар хавфи юқори эканлиги ҳақида огоҳлантиради. Бу, хусусан, байрам мавсумига тегишли», — дейилади муассаса хабарида.
Мазкур огоҳлантирув 2018 йил 31 январгача амалда бўлиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)