Сурия ҳукумат кучлари ўз иттифоқдошлари билан ИШИДнинг сўнгги муҳофазаси бўлган Абу-Камол шаҳрига зарба бера бошлади, деб хабар беради «РИА Новости».
Сурия отряди шаҳарнинг жануби-ғарбий чегараларига мустаҳкам ўрнашиб олган.
«ИШИД жангарилари ҳарбийларга бир — уч километр масофадан танкка қарши бошқариладиган ракета ва портловчи ускуна ўрнатилган машиналарни бошқараётган худкушлар ёрдамида ҳужум қилмоқда», — дейилади хабарда.
Сурия ҳукумати 8 ноябрь куни Абу-Камолдан ИШИДни қувиб чиқаргани ҳақида маълум қилган эди, бироқ кейинчалик шаҳарга ҳали ҳужум бошланмаганини исботловчи далиллар пайдо бўлган эди.
Абу-Камол ИШИДнинг Суриядаги сўнгги йирик муҳофазаси ҳисобланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)