Чеченистон раҳбари ва ҳукумати маъмурияти Рамзан Қодировнинг топшириғи билан жорий йилда республика ва ҳудудий ҳукумат органлари ишини таҳлил қилади, дея хабар бермоқда «Vestikavkaza.ru».
Текширувдан мақсад — амалга оширилган ишларнинг ҳажми ва самарадорлигини баҳолаш, камчиликларни аниқлаш орқали республикани яхшилаш бўйича чора-тадбирлар комплексини тайёрлаш.
Чеченистон раҳбари, шунингдек, ташкилий қўмита ташкил қилиб, Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг таваллуд кунига тайёргарликни бошлашни буюрди.
Бундан ташқари, Қодиров ҳудуд раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбарига чечен халқи ҳақидаги чин тарихий фактларни оммалаштириш билан шуғулланишни топширди.
«Бизни бандитлар, сотқинлар, террорчиларга чиқаришга уринишди. Аслида бизнинг тарихимиз фахрланишга арзийди. Аждодларимиз Туркия, Иордания ва ўзлари яшаган бошқа қатор мамлакатларда ишонч ва ҳалоллик билан хизмат қилган. Ва биз уларнинг хотирасини абадийлаштиришимиз керак», — деди Қодиров.
Изоҳ (0)