Россиянинг Марий Эл республикасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани муносабати билан 17 ноябрь, жума мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
16 ноябрь, пайшанба куни кечга яқин «Йошкар-Ола — Козьмодемьянск» автойўлининг 64-километрида Mercedes Sprinter микроавтобуси ва тиркамали ёғоч-тахта ташувчи махсус машина тўқнашди.
Хусусий тадбиркорга тегишли микроавтобус Йошкар-Оладан туман маркази — Юринога йўл олганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, микроавтобус ноқулай об-ҳаво шароитида йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, махсус машина билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида 4 киши, жумладан, 3 нафар бола жароҳатлангани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)