Хитой ўзининг янги «Фэнъюнь-3D» метеорологик сунъий йўлдошини орбитага чиқарди, деб ёзади «ТАСС».
«Чанчжэн-4С» элтувчи ракетаси маҳаллий вақт билан 15 ноябрь, чоршанба куни 02:35 (Тошкент вақти билан 14 ноябрь куни 23:35)да шимолий Шаньси провинциясидаги Тайюань космодромидан учирилди.
Янги сунъий йўлдош орбитадаги метеорологик қурилмалар гуруҳига бориб қўшилади ҳамда 2013 йил сентябрида ишга туширилган «Фэнъюнь-3С» сунъий йўлдоши билан биргаликда атмосфера ҳолати, иссиқхона газлари ҳақида янада аниқроқ маълумотлар олиш имконини беради. Қурилма, шунингдек, табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш билан боғлиқ вазифаларни ечишда ёрдам беради.
Изоҳ (0)