Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Маданият вазирлиги ахборот хизмати.
Маданият кунлари давомида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Туркманистон давлат кутубхонасида икки давлат зиёлилари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда зиёлилар томонидан бугунги кунда адабий, маданий тадбирларга имкон яратиб берганлиги учун икки давлат раҳбарларига чуқур миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, халқларни яқинлаштиришда адабиётнинг ўрни алоҳида эканлиги таъкидланди, икки мамлакат ижодкорлари фаол бўлиши зарурлиги эътироф этилди.
Ўзбекистонда нашр қилинадиган «Жаҳон адабиёти» журнали ва «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси Туркманистонда нашр қилинадиган «Дунё адабиёти» журнали, «Туркманистон маданияти» газетаси билан ҳамкорлик қилиш таклифини берди.
Шунингдек, «Ватан» киноконцерт саройида ўзбекистонлик санъаткорлар иштирокида концерт дастури тақдим этилди.
Изоҳ (0)