Санъат асарлари савдоси билан шуғулланувчи британиялик Филип Мулд 1618 йилга мансуб суратнинг реставрация жараёни акс этган видеони эълон қилди, деб ёзмоқда Meduza.
Мулднинг сўзларига кўра, асардан лакнинг бир нечта қатлами олиб ташланган. Лак қопламасининг ёши 200 йилдан ортиқ бўлиб, сурат жуда кучли сарғайган эди.
Мулднинг ҳикоя қилишича, суратда Англияда қирол Яков I даврида яшаган аёл тасвирланган. Суратнинг чизилиш вақтида аёл 36 ёшда бўлган.
Мой бўёқда чизилган суратлар сақлаш ва ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида лак билан қопланади. Бироқ вақт ўтиши билан қоплама сарғаяди.
Изоҳ (0)