Россиялик ёзувчи ва кулги устаси Михаил Задорнов оламдан кўз юмди. Бу ҳақда телебошловчи Регина Дубовицкаянинг сўзларига асосланиб, «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
«Ҳа, ҳақиқатан ҳам Михаил Николаевич вафот этди. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Кутилмаган хабар», — дейди телебошловчи.
Кулги устаси 69 ёшда эди. Октябрь ойининг бошларида у янги йилгача бўлган концертларидан бир нечтасини соғлиғи ёмонлашгани туфайли бекор қилишга мажбур бўлган эди.
Задорнов онкологик касалликка чалинган эди.
Изоҳ (0)