Таниқли актёр, маданият вазирининг собиқ ўринбосари Фотиҳ Жалолов «Ўзбекфильм» акциядорлик жамияти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинанди.
«Ўзбеккино» миллий агентлигининг 6 ноябрдаги ахборотига кўра, агентлик бош директори Фурқат Зокиров бу ҳақдаги тегишли буйруқни 30 октябрь куни имзолаган.
Фотиҳ Жалолов бунгача узоқ вақт давомида «Ўзбеккино» тизимида ишлаган, «Ўзбектелефильм» студиясини бошқарган, шунингдек, Маданият ва спорт ишлари вазирлигида масъул лавозимларда меҳнат қилган.
54 ёшли Фотиҳ Жалолов кино ихлосмандларига «Бомба», «Аёллар салтанати», «Дилхирож», «Дев билан пакана», «Осмондаги болалар», «Ўйин» фильмлари», «Сардор» сериалидаги роллари билан танилган.
«Ўзбекфильм»нинг аввалги раҳбари, таниқли режиссёр ва актёр Ҳилол Насимов октябрь ойи охирида ўз лавозимидан озод этилган эди. У киностудияга 2016 йил апрелидан бери раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Изоҳ (0)