АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар назорати маъмурияти (Food and Drug Administration, FDA) тарихда илк бор микрочип ўрнатилган таблетка сотувига рухсат берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Гап Япониянинг Otsuka компанияси ишлаб чиқарадиган ва психозларни даволаш учун қўлланадиган Аbilify препаратига ўрнатилган чип ҳақида кетмоқда.
Таблеткани ютиш жараёнида чип мижоз ва уни даволовчи шифокор мобил қурилмасига маълумот йўллайди. Бу билан мижоз дорини қабул қилиш тартибига риоя этмаслигининг олди олинади.
Шифокорлар маслаҳатига амал қилмаслик замонавий тиббиёт, хусусан, сурункали касалликларни даволашдаги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу, бир томондан, фармкомпаниялар даромади камайиши, иккинчи тарафдан, саломатликлари ёмонлашгани сабабли мижозларнинг даволаниш учун харажатлари ортишига олиб келади.
Изоҳ (0)