ХКС-53 экспедицияси таркибида айни вақтда Халқаро космик станцияда яшаётган ва ишлаётган россиялик космонавт Сергей Рязанский Ой ботишини суратга олди, деб ёзмоқда Naked Science. Суратда Ой Ернинг орқасига яширина бошлаган ҳолат акс этган.
Космик станция Ернинг атрофида 400 километр баландликда орбита бўйлаб айланмоқда. Станциядан сайёранинг табиий йўлдоши Ердагидан кўра бутунлай бошқача кўринади. Биринчи навбатда унинг ўлчамлари кишини ҳайратга солади.
Изоҳ (0)