Зимбабве ҳарбийлари 15 ноябрь, чоршанба куни давлат телевидениеси эфирида халққа мурожаат қилиб, давлат тўнтаришини амалга оширмаганлигини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу ҳукуматга қарши ҳарбий давлат тўнтариши эмас. Биз халқни ишонтириб айтамизки, президент ва унинг оиласи хавфсизликда, биз уни кафолатлаймиз. Биз президент атрофидаги жиноятчиларни жавобгарликка чақирамиз, уларнинг ҳаракатлари ижтимоий ва иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди», — деди ҳарбийлар.
Аввалроқ ҳарбий хизматчилар гуруҳи Хараредаги Зимбабве давлат телерадиокомпанияси биносини ўз назорати остига олгани хабар берилган эди. Қуролланган аскарлар шаҳар марказини ҳам эгаллаб олди, у ерда портлашлар овозлари эшитилди. Отишмалар товушлари мамлакатнинг 93 ёшли президенти Роберт Мугабенинг қароргоҳи яқинидан ҳам эшитилган.
Изоҳ (0)