Канада бош вазири Жастин Трюдо Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (AСЕАН) саммитини ёритаётган журналистлар учун ўзига хос селфи-сессия ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маниладаги халқаро медиа-марказда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан сўнг асосан Филиппин ОАВлари вакиллари бўлган ўнлаб журналистлар Канада бош вазирини эсдалик учун фотосиз зални тарк этишига қўймади. Трюдо ҳеч кимнинг раъйини қайтармади ва репортёрларнинг олқишига сабаб бўлди.
Канада бош вазири Манилада бўлган кунлари қўриқчиларини бир неча бор шошириб қўйди. Аэропортда протоколга зид равишда расмий делегацияларни кутиб олаётган миллий либосдаги артистлар билан кўришиш учун улар томон йўл олди. Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бўйича учрашувда эса қатнашчиларидан бирининг илтимосига кўра у ва бошқа маҳаллий бизнес-хонимлар юзидан ўпиб қўйди.
Изоҳ (0)