Сингапур метрополитенида икки поезд тўқнашиб кетиши натижасида 20 дан ортиқ киши яраланди, деб ёзади «ТАСС». Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари айтишича, ҳодиса 15 ноябрь, чоршанба куни эрталаб юз берган.
Дастлабки маълумотга кўра, метро поезди тўхтаб турган бошқа бир поездга урилиб кетган. Полиция ахбороти бўйича, жабрланганларнинг барчаси кичик жароҳатлар билан касалхонага етказилган.
Изоҳ (0)