Зимбабве пойтахти Харареда камида учта портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Associated Press шаҳар кўчаларида ҳарбий машиналар ҳаракатланаётгани ва қуролли аскарлар ўткинчиларга ташланаётганини билдирмоқда.
«Би-би-си» аскарлар ZBC миллий телекомпанияси штаб-квартирасини эгаллаб олганини маълум қилди.
Олдинроқ Reuters Зимбабвенинг чекка ҳудудларида шубҳали зирҳли машиналар пайқалгани ҳақида хабар берганди.
Изоҳ (0)