Шимолий Калифорнияда (АҚШ) эркак бир неча манзил, жумладан, бошланғич мактабда ўт очди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлди ва камида 7 киши яраланди. Касалхонага 3 нафар бола етказилгани билдирилмоқда.
Исми-шарифи ошкор этилмаётган жиноятчи шериф ёрдамчиси томонидан отиб ўлдирилди. Унинг ёнидан икки тўппонча ва ярим автомат қурол топилди.
Эркак уйидаги можаро давомида отишмани бошлагани билдирилмоқда. Шундан сўнг жиноятчи бегона машинани олиб жўнаб кетган ва 7 та манзилда ўқ узган.
Изоҳ (0)