Россия президенти Владимир Путин тан олинмаган Донецк ва Луганск тузилмалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, музокаралар давомида «Украина танлови — халқ ҳуқуқи» ҳаракати етакчиси Виктор Медведчук билдирган асирларни алмашиш таклифи кўриб чиқилади.
Олдин Путиннинг айирмачилар раҳбарлари билан тўғридан-тўғри музокаралари ҳақида маълум қилинмаган.
Медведчук ва Путиннинг учрашуви Москва вилоятидаги Истра шаҳрида президентнинг Ново-Иерусалим эркаклар ибодатхонасига ташрифи чоғида бўлиб ўтди.
Медведчук Путинга Украина Донбассда асирлар алмашиш доирасида 300 кишини озод қилишга тайёрлигини билдирди. Киев айирмачилар Янги йилга қадар 70 кишини озод қилишини кутмоқда.
«Сизга мурожаат қилиб, инсонпарварлик намойиш қилишингизни ҳамда тан олинмаган республикалар етакчилари Захарченко ва Плотницкийларга мурожаат этиб, алмашинувнинг биринчи босқичи сифатида шу айирбошни ўтказишингизни ва кўрсатилган шахсларни озод қилишингизни сўрайман», — деди Медведчук Путинга.
Изоҳ (0)