Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасида эришилган КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги келишув фақат БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциялари доирасида амалда бўлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ген Шуан маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Пекин бир давлат томонидан ўзининг ички қонунчилиги асосида бошқа давлатга қарши қўлланадиган исталган бир томонлама чораларга қарши. Бу узил-кесил ёндашув. Шу сабабли Хитой БМТ Хавфсизлик кенгаши тасдиқлаган резолюциялардан бошқа санкциялардан фойдаланмайди», — деди Ген Шуан.
Хитой ТИВ олдинлари ҳам Корея ярим оролидаги вазият тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори бўлган ва АҚШ, Евроиттифоқ ҳамда бошқа давлатларнинг бир томонлама ҳаракатларига қарши чиққан эди.
Изоҳ (0)