Европанинг Airbus SE самолётсозлик концерни Дубайдаги автосалонда умумий қиймати 49,5 миллиард доллар бўлган 430 та самолётни етказиб бериш бўйича битимлар пакетини имзолади. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «Ведомости» хабар берди.
Буюртмачилар сифатида улушига Американинг Indigo Partners инвестиция фонди эгалик қилувчи авиакомпаниялар чиққан. Хусусан, 146 та самолёт Венгриянинг Wizz Air авиакомпаниясига, 134 та ҳаво кемаси Американинг Frontier Airlines авиакомпаниясига, 70 таси эса Чилининг JetSmart авиакомпаниясига етказиб берилади.
Агентлик манбасининг маълум қилишича, 15 ноябрь куни Airbus яна бир қатор шартномаларни тузиши мумкин. Потенциал мижоз сифатида FlyDubai кўрилмоқда, у 175 та самолёт буюртма қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)